Хитой ҳукумати мамлакат футбол лигаси машҳурлигини ошириш мақсадида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичга йилига 120 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида Daily Mail маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, 35 ёшли ҳужумчи Хитой чемпионатида тўп суришга қизиқмаяпти ва таклифдан воз кечади. Швециялик футболчи 2016 йилнинг ёзида «МЮ» сафига келиб қўшилганди. Томонлар «1+1» схемасида шартнома имзолаган эди. Томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани яна 1 йилга узайтирган эди.
Шу йилнинг ёзги трансфер ойнасида Хитой клубларидан бири Ибраҳимовичга йилига 75 миллион евро тўлашга тайёрлиги ва шу орқали уни дунёдаги энг сердаромад футболчига айлантирмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда Ибраҳимович «МЮ»нинг барча турнирларида 25 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол киритишга муваффақ бўлди.
«Шанхай SIPG» Оскар учун «Челси»га 72 миллион, футболчининг ўзига эса ҳафтасига 477 минг евро ваъда қилди
Лавессини энг катта маошли футболчига айлантирган «Хебей Чайна Форчун» Мессига «Барса»дагидан 3 баробар кўпроқ тўлашга тайёр
Мессига «Барса»дагидан уч марта кўп пул ваъда қилган клуб, Санчес «Арсенал»да истаётганидан икки марта кўп бермоқчи
Златан Ибраҳимовичнинг гол нишонлаши мемларга айланди (фото)
Изоҳ (0)