АҚШ Жанубий Хитой денгизининг халқаро сувларида Хитой ҳарбий-денгиз кучлари томонидан қўлга олинган Америка сув ости қурилмасини қайтариб олишдан бош тортиши керак. Бундай фикрни 17 декабрь, шанба куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билдирди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз Хитойга улар ўғирлаган дронни қайтариб олишни истамаслигимизни айтишимиз керак. Уларга дронни ўзларида қолдиришга рухсат беришимиз керак», — деб ёзди республикачи ўз Twitter’ида.
Аввалроқ у ҳодисани «куракда турмайдиган» деб атаган ва Пекинни сув ости қурилмасини ўғирлашда айблаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой мудофаа вазирлиги АҚШга сув ости дронини қайтариб беришга қарор қилди.
Изоҳ (0)