АҚШнинг Калифорния штатидаги Уиттер шаҳрида 20 кишидан иборат никоҳ маросими иштирокчилари устига дарахт қулаши туфайли бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 17 декабрь, шанба куни маҳаллий ёнғинни ўчириш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ҳозирги пайтда жароҳатланганларнинг умумий сони олти кишини ташкил этмоқда. Афсуски, улардан бири ҳаётдан кўз юмди. Жабрланганлардан бир нечасини қулаган дарахт қисиб қўйди», — деди бошқарма вакили.
Ҳодиса жойига қутқарувчилар келди. Улар вазиятни баҳолаб, керакли ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)