Ўзбекистон Бокс Федерацияси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ташкилот раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё Бокс Конфедерациясининг вице-президенти этиб тайинланган.
Шерзод Тошматовнинг ОБК вице-президенти бўлиши масаласи ташкилотнинг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган ижроия қўмитаси йиғилишида ҳал қилинган. Тошматов бир вақтнинг ўзида ижроия қўмитанинг аъзоси ҳам ҳисобланади.
ОБК раҳбарлари 19—20 декабрь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳаваскор Боксчилар Халқаро Ассоциацияси —AIBA йиғилишида ҳам қатнашади.
Йиғилиш давомида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматовга «Йилнинг энг яхши чарм қўлқоп устаси» совринини топшириш ҳам режалаштирилган. Қайд этиш керак, ташкилотнинг Twitter саҳифаси ўтказган сўровномага кўра Дўстматов қозоғистонлик Дониёр Елеусинов ҳамда кубалик Робейси Рамиресни катта фарқ билан ортда қолдирганди.
Изоҳ (0)