Мадриднинг «Реал»и клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалида зафар қучди.
Япония чемпиони «Кашима Антлерс»га қарши кечган ҳал қилувчи беллашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етганди. Асосий вақтда 1 та гол урган Криштиану Роналду, қўшимча вақтда яна 2 та тўп киритиб, «қироллик клуби»нинг ғалабасини таъминлади. У ярим финалда ҳам 1 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида энг кўп бор «Барселона» зафар қучган: уч бор. «Реал»да эса бундай совринлар сони 2 тага етди ва у бу борада Бразилиянинг «Коринтианс» клуби билан тенглашиб олди.
«Реал» иккинчи чемпионлик йўлида Мексиканинг «Америка» клубини 2:0 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлганди. «Кашима Антлерс» клуби эса финалга қадар Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» клубини 2:1, Африка чемпионини 2:0, Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клубини эса 3:0 ҳисобларида мағлуб этганди.
Мусобақада Осиё чемпиони сифатида иштирок этган Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» футбол клуби чорак финалда Мексика жамоасидан 1:2 ҳисобида енгилганди. Турнирнинг 5-ўрин учун кечган ўйинида эса Африка чемпиони 4:1 ҳисобида таслим қилинган.
Мусобақанинг 3-ўрни Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» футбол клубига насиб қилди.
Клублар мундиали Финал 18 декабрь, якшанба
«Кашима Антлерс» — «Реал Мадрид» 2:4
Голлар: Карим Бензема, 9 (0:1). Шибасаки, 44 (1:1). Шибасаки, 52 (2:1). Криштиану Роналду, 60-пен (2:2). Криштиану Роналду, 98 (2:3). Криштиану Роналду, 104 (2:2).3-ўрин учун
Изоҳ (0)