Ўзбекистон 2-лигасини муваффақиятли якунлаган «Ғаллакор-Барса» клуби 1-лига йўлланмасини қўлга киритди. 2017 йилги мавсум давомида клуб Олий Лига йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Самарқанд шаҳридаги пулка ўйинларида «Ғаллакор-Барса» клуби 3 та ўйинда 7 очко жамғариб, 1-ўринни қўлга киритди. Ўз вақтида Ўзбекистон Олий Лигасида тўп сурган ва Мадриднинг «Реал» клуби формаларидан фойдаланган Сурхондарёнинг «Тўполанг» клуби «Ғаллакор-Барса» томонидан 6:0 ҳисобида таслим этилди. Айнан шу ғалаба пулкада ҳал қилувчи рол ўйнади.
Жиззах вилоятининг «Ғаллакор-Барса» клуби қаторида Бухоронинг «Ғиждувон», Янгиернинг «Янгиер», Фарғонанинг «Истиқлол» клублари ҳам Ўзбекистон биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Маълумот учун, Сурхондарёнинг «Тўполанг» клуби 1-лигага йўл олиб, вилоятнинг катта футболдаги ягона жамоасига айланиб олиши мумкин эди. Бироқ бунга муваффақ бўлинмади. Ўзбекистон Олий ва 1-лигасида фақатгина Сурхондарё вилоятидан бирорта ҳам клуб иштирок этмайди.
Изоҳ (0)