Британиянинг Уиган шаҳрида 20 декабрь куни бўлиб ўтадиган пирог ейиш бўйича чемпионат шарафига маҳаллий ташаббускорлар картошка ва гўштли пирогни космосга учирди. Пирог метеозондга мустаҳкамланди, деб ёзади TJournal.
Шу тариқа тажриба муаллифлари 30 километр баландликка саёҳатдан сўнг пишириқнинг молекуляр тузилиши қанчалик ўзгаришини текшириб кўришга қарор қилди.
Камерали зонд ерга муваффақиятли қайтди, пирогни эса чемпионат вақтида татиб кўришади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Кострома вилоятида стратосферага котлетлар учирилиши эълон қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)