Candid Catmera — ишда эканлигингизда (ёки шунчаки уйда эмаслигингизда) мушугингизни селфига олувчи дастур. Бу ҳақда Meduza ҳикоя қилмоқда.
Candid Catmera овозлар ёрдамида уй ҳайвонини телефон ёки планшетга жалб этади, кейин эса унга ўйин қўйиб бериб, уни яширинча суратга олади.
Олинган сурат уй ҳайвони эгасининг телефонига юборилади.
Дастур қиймати 2,79 доллар бўлиб, шундан бир доллари Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига уйсиз мушукларга ёрдам учун ўтказилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)