Россиянинг Кострома вилоятида янги йил тантаналари дастурига учиш қурилмасида фазога котлетлар учириш ҳам киритилди. Бу ҳақда шаҳар расмийлари 13 декабрь куни журналистларга маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Шаҳар маданият бошқармасининг маълум қилишича, котлетлар 2 январь куни учирилади. Маҳсулотнинг музлатилиши табиий равишда стратосферада юз беради.
«Бу ноёб тажриба бўлиб, рекордни қайд этиш учун Гиннеснинг Рекордлари китоби вакиллари Костромага ташриф буюради», — дейди маданият бошқармаси раҳбари Татьяна Гачина.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.