Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Маълумотларга кўра, у Бош вазир ўринбосарлигини ҳам сақлаб қолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Адҳам Икромов 2012 йилда Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган, ҳукуматда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига раҳбарлик қилади. Бунгача у 2009—2012 йилларда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида фаолият юритганди.
2012 йилдан бери вазирликни бошқариб келган Анвар Алимов Республика ихтисослашган эндокринология махсус илмий-амалий тиббиёт маркази директори этиб тайинланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)