Самарқанд шаҳрига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан трамвай йўл излари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
— Икки кун ичида Сартепа масканидан Буюк Ипак йўли ва Нарпай кўчалари кесишган ҳудудгача 4 километрга яқин темирйўл изларини ётқизиб чиқдик. Ҳозирча йўлнинг бир томонини ётқизиб чиқяпмиз, — дейди «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «ТЙМС – 203» корхонаси бош муҳандиси Обид Умматов.
Бош муҳандисга кўра, Наврўз байрамига қадар 16 километрлик йўл ётқизилиб, Сартепа масканидан Темир йўл вокзалига қадар бўлган қурилиш ишларининг биринчи босқичи тўлиқ ниҳоясига етказилади.
Маълумот учун, Самарқандда 1947—1973 йилларда ҳам электр трамвай қатнаган, у шаҳар темирйўл вокзали ва Сиёб бозори оролиғида ҳаракатланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)