Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилишда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ, Н.Каимовнинг халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгаши депутати, А.Бутаевнинг халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати сифатидаги ваколатлари тугатилганлиги муносабати билан уларнинг Олий Мажлис Сенати аъзоси ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда 104-Қувасой сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Убайдуллаев Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)