Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳар биримиз сочларимизнинг узун, қуюқ ва чиройли бўлишини орзу қиламиз. Лекин, яхши ўсмайдиган, тўкиладиган, ранги хира ва мўрт бўлиб қолган сочларни қандай парваришлаш мумкин? Сочларнинг соғлом ва бақувват бўлиб ўсишига тўсқинлик қилувчи қандай сабаблар бор?

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Сув. Организмнинг нормал фаолиятини таъминлаш учун, бир кунда 2 литргача ичимлик суви ичиш зарур. Акс ҳолда, вақти-вақти билан ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, бу эса сочларингиз соғлиги ва гўзаллигига ҳам таъсир кўрсатади.

Овқатланиш. Оқсилга бой маҳсулотларни, айниқса, ловия, гўшт, балиқ ва кўкатларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Витаминлар ҳақида унутманг. Истеъмол қилинаётган маҳсулотларда етишмайдиган витаминларни поливитаминлар комплексидан топишингиз мумкин.

Сочларингизни кокос ёғи билан уқаласангиз, соч илдизлари жонланади. Бир-икки ойдан сўнг эса, бунинг самараси яққол сезилади.

Уйқу олдидан сочларингиз учига бир оз канакунжут ёки чакамуғ мойидан суриб қўйинг.

Шуни эсда тутингки, ҳеч қачон сочларингизни ҳўллигида тараманг ва сочиқ билан ўраманг! Булар сочларингиз тўкилувчанлигига олиб келади. Сочингизни эҳтиётлик билан, бир кунда бир марта тарасангиз етади.

Шунингдек, сочларингиз учун ниқоб ва кондиционерларни ҳам унутманг. Эътибор ва парваришлар натижасида сочларингиз қуюқ ва чиройли бўлиб ўсади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда