Тўйлар мавсуми бошланиши билан, фотосессиялар ғам-ташвиши ҳам бошланади. Кейинчалик тўй фотосуратларини кўраётганингизда уялиб қолмаслик учун, бу борада бир неча маслаҳатлар бермоқчимиз.
Фотосуратчи
Тўй фотосуратларини ажойиб чиқариш мақсадида ҳаваскор фотограф дўстларингиз ёрдамидан фойдаланмасдан, бу унутилмас кун учун профессионал фотограф таклиф қилишингизни маслаҳат берамиз. Суратлар – бир умрлик эсдалик ҳисобланади.Уйқу
Тўй арафасида 8—9 соат тўйиб ухлаб олиш ҳам кўринишингиз соғлом ва чиройли бўлишига жуда катта ёрдам беради.Визажист
Ўзингизни макияж устаси деб ҳисобласангиз ҳам, тўй фотосессияси учун профессионал визажист таклиф қилганингиз маъқул.Тўйдан олдин тишларингиз ҳолатига (даволаш, оқартириш) ва сочларингизга ( турмаклаш, бўяш) эътибор беришингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Фотосессияни режалаштиришга ақл билан ёндашсангиз, суратларингиз нафақат қариндош ва дўстларингизни, балки бўлажак болаларингиз ва невараларингизни ҳам қойил қолдиради.
Изоҳ (0)