Қирғизистонда конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда сайловчиларнинг учдан биридан кўпроқ қисми овоз бериб бўлди. Шу тариқа, референдум бўлиб ўтган деб ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Қонунчиликка мувофиқ, референдум амалга ошган деб ҳисобланиши учун сайловчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи унда иштирок этиши лозим. Ўз навбатида, референдумда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпроғи ўзгартишларни ёқлаб чиқса, улар мамлакатнинг асосий қонунчилигига киритилади.
Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, президентнинг ваколатлари камайтирилади, парламент ва бош вазирнинг ваколатлари эса, аксинча, кенгайтирилади. Шунингдек, суд ва ҳуқуқ-тартибот тизимлари ислоҳ этилади.
Изоҳ (0)