Ўзбекистонлик ёш шахмат устаси Далер Воҳидов Малайзияда бўлиб ўтган 8th Penang Heritage City International Chess Blitz 2016 блиц бўйича халқаро турнирда 15 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Айтилишича, шахматчи катта иштирокчилар орасида ҳам яхши натижаларни қўлга киритди. 25-ўриндан бошлаган Далер 13 очкодан 9,5 очко тўплаб, олтинчи ўрин билан мусобақани якунлади.
Турнирда биринчи ўринни вьетнамлик Нгуен Ван Хюй эгаллади.
Изоҳ (0)