Сарёғ ишлаб чиқарувчи машҳур Lurpak савдо белгиси Sunday ва Makro супермаркетлари тармоғида қимматбаҳо совринлар ўйинини ўтказади.
Мазкур акцияни ўтказишдан мақсад аъло таъм ва юқори сифатли Lurpak сарёғларини намойиш этиш ва оммалаштиришдир.
«Бизнинг сарёғларимиз бетакрор таъмга эга ва буни дунё тан олган. Айнан шуни биз истеъмолчиларга кўрсатмоқчимиз», – деб хабар берди акция ташкилотчилари.
Бугунги кунда 30 000 сўмлик Lurpak маҳсулотларини супермаркетлар тармоғида харид қилган харидорлар акция иштирокчисига айланиш имкониятини қўлга киритади.
Акция доирасида:
- 500 дона Lurpak маҳсулотлари тўплами;
- 10 дона смартфон;
- 10 дона планшет;
- 10 дона LCD телевизор;
- 2 дона Паттайя оролига йўлланма ўйналади.
Ютуқли ўйинда иштирок этиш учун:
- Makro ёки Sunday тармоғига кирувчи исталган супермаркетлардан 30 000 сўмдан кам бўлмаган Lurpak маҳсулотларини харид қилиш;
- чек билан маълумотлар бўлимига бориб, лотерея купонини олиш зарур;
- купоннинг биринчи қисми чек билан бирга барабанга солинади, иккинчиси эса харидорда қолади;
- ўйинда такрор иштирок этиш учун яна бир бор кўрсатилган миқдордан кам бўлмаган харидни амалга ошириш лозим.
Бугунги кунда Lurpak савдо белгиси орқали дунёга машҳур бўлган сарёғлар барча савдо тармоқларида сотилади.
Қайд этиш лозимки, мана 115 йилдан буён Lurpak бунё бўйича «премиум» тоифасидаги энг мазали сарёғ деган номга эга бўлиб келмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)