Ўзбекистонда келажакда ҳокимлар сайлов йўли билан тайинланиши мумкин. Ушбу масалани муҳокама қилиш таклифи билан сайланган Президент Шавкат Мирзиёев чиқиш қилди, деб ёзади «Газета.uz».
«Маҳаллий ҳокимларнинг бевосита халқ томонидан сайланиши масаласини ўйлаб кўришимиз ва муҳокама қилишимиз керак», — деди мамлакат раҳбари Конституция қабул қилинганига 24 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда нутқ сўзлаётиб.
«Агар ҳар бир ҳудуд ўз раҳбарини ўзи сайласа, раҳбарларнинг халқ ва жамоатчилик олдидаги масъулияти кескин ошишига эришиш мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳозирги пайтда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари Президент томонидан лавозимига тайинланади ва ундан озод этилади.
Шавкат Мирзиёев бугунги ва эртанги кун талабларидан келиб чиқиб, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
У 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида маъмурий бошқарув соҳасини ислоҳ қилиш концепцияси тайёрланаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)