Яман соҳилларида чўкиб кетган кемадан 42 киши қутқарилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Одамларни ташиш учун мўлжалланмаган юк кемаси 6 декабрь, сешанба куни кечқурун Сокотра ороли ғарбий соҳилидан 40 километр масофада чўкиб кетган эди.
Унинг бортида 60 дан ортиқ одам, жумладан аёллар ва болалар бўлган. Йўловчилар рўйхатида 49 нафар яманлик ва экипаж аъзолари бор.
Кема Хадрамаут вилоятининг маъмурий маркази Ал-Мукалладан орол томонга йўл олган эди.
Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, 20 га яқин киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Қидирув-қутқарув операциясида ушбу ҳудудда бўлган бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ ва Россиянинг ҳарбий кемалари ҳам иштирок этмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)