АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп сайловлардаги собиқ рақиби Ҳиллари Клинтон тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатгани учун ўтиш маъмурияти ходимларидан бирини ишдан бўшатди. Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Трампнинг ўтиш маъмурияти ходими, сайланган президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўғли кичик Майкл Флинн Twitter’да Клинтоннинг гўёки болалар савдоси ва уларни таҳқирлаш билан шуғулланадиган пиццерия билан алоқаси ҳақида ёзганди.
Винтовка билан қуролланган эркак бу ердаги «жиноятчиликни текшириш учун» отишма уюштирганидан бир неча соат ўтиб, Флинн «‘Пицца-гейт’ инкор этилмагунча бу тарих бўлиб қолиши» ҳақидаги навбатдаги хабарни Twitter’да жойлаштирди. Унинг бўшатилгани сабаблари расман эълон қилинмади.
Маълумот учун, Трамп ишдан бўшатган ходимнинг отаси, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Флинн АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси собиқ бошлиғи, истеъфодаги генерал-лейтенантдир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)