Жангарилар Алеппо шимоли-шарқидаги қадимий даҳалардан шаҳарнинг жанубий туманларига йўл олди. Сурия қуролли кучлари тинч аҳоли ҳаётини хавф остига қўймаслик ва инфраструктурани сақлаб қолиш учун уларга махсус йўлак ажратиб беришга рози бўлди. Бу ҳақда Ливаннинг Al Manar телеканалига таяниб, «Коммерсантъ» маълум қилди.
«РИА Новости» агентлиги кўнгиллилар вакилига таяниб, Сурия армияси кўнгиллилар мадади билан жангариларни шаҳарнинг тарихий марказидан суриб чиқарганини билдирмоқда.
«Қуролли жангари тузилмалар Алеппонинг қадимий даҳаларидан тўлиқ чиқариб юборилди. Душман яксон қилинди ва террорчилар марралари сақланиб қолган жанубий даҳаларга қочмоқда», — дея таъкидлаган вакил.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)