Япониянинг «Жубило Ивата» футбол клуби Қаршининг «Насаф» клубида тўп сурадиган Фозил Мусаевни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти маълумот берди.
Хабарда айтилишича, томонлар дастлабки келишувга эришган бўлиб, Мусаев тиббик кўрикдан муваффақиятли ўта олса, яқин бир ой ичида шартнома тузилиши мумкин.
Мусаев «Насаф» сафига қўшилгунига қадар Эрон чемпионатида тўп сурганди. Қайд этиш керак, бунга қадар Япония чемпионатида ўзбекистонлик футболчи ўйнамаган.
Изоҳ (0)