Буюк Британияда замонавий санъат соҳасидаги энг нуфузли Тёрнер мукофотини 2016 йилда рассом ва ҳайкалтарош Хелен Мартен қўлга киритди, дея хабар бермоқда Meduza.
Мартен Нью-Йоркдаги Eucalyptus, Let Us in шахсий кўргазмаси ҳамда 56-Венеция биенналеси доирасида тақдим этилган Lunar Nibs лойиҳаси учун мукофотга лойиқ деб топилди.
Мартен кундалик буюмларни ноодатий контекстга жойлаган ҳолда, инсталляциялар яратади.
Тёрнер мукофотининг пул эквивалентини Мартен уч нафар финалчи билан бўлишиб олишга ваъда берди.
1984 йилда таъсис этилган Тёрнер мукофоти Буюк Британияда истиқомат қиладиган 50 ёшдан кичик бўлган рассомларга берилади. Мукофотнинг пул эквиваленти 25 минг фунт стерлингга тенг бўлиб, финалчиларнинг ҳар бири 5 минг фунт стерлингни қўлга киритади.
Изоҳ (0)