ИШИД террорчилик гуруҳи Туркиянинг дунё бўйлаб барча элчихоналарига ҳужум қилишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ИШИДнинг янги «расмий вакили» Аби ал-Ҳасан ал-Муҳожирнинг интернетда пайдо бўлган аудиоёзувига асосланиб маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Хабарда таъкидланишича, террорчилар тарафдорлари Туркия ҳукуматига алоқадор барча ҳарбий, иқтисодий ва тиббиёт муассасаларига ҳужум қилишга ваъда берган. Бироқ аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги ҳозирча таслиқланмади.
Аввалроқ Аби ал-Ҳасан ал-Муҳожир ўрнини 2016 йилнинг 30 август куни АҚШ томонидан бошқарилаётган иттифоқнинг авиаҳужумида йўқ қилинган Абу Муҳаммад ал-Аднани эгаллаб турганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)