Эрон миллий валюта номини ўзгартирди. Мамлакатда форс тумани истеъмолга киритилади. Бир туман ўн риёлга тенг бўлади, деб хабар беради Meduza.
Валютани ўзгартириш қарори Эрон ҳукуматининг 7 декабрдаги мажлисида қабул қилинди. Энди қарор парламент ва Конституция муҳофизлари кенгашида тасдиқланиши лозим.
ХVII асрдан 1932 йилга қадар Эронда расмий валюта туман ҳисобланган.
Изоҳ (0)