Андреас Ян
«Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барқарорлигини ва изчил ривожланишини таъминлашда бирламчи ўрин тутади.
Қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликнинг фаоллашиш даражаси, демократик ислоҳотларнинг чуқурлашиши, жамиятнинг модернизациялашуви ва иқтисодиётнинг либераллашуви диққатга сазовор».Экхард Приллер
«Ўзбекистондаги илгариги парламент ва Президент сайловларида кузатувчи сифатида қатнашиб, республикада сайлов жараёни изчил такомиллашиб борганига гувоҳ бўлдим. Шу муносабат билан олдинда турган Президент сайлови миллий сайлов тизимининг очиқлик ва демократик даражаси ўсганини кўрсатишига ишончим комил.
Ўзбекистоннинг ноҳукумат ташкилотларни оёққа турғизиш ва мустаҳкамлашдаги ютуқларини эътироф этмай иложим йўқ. ‘Кучли давлатдан — кучли жамиятга’ принципини ҳаётга изчил татбиқ қилар экан, Ўзбекистон бу соҳада хорижнинг ижобий тажрибасини жорий этибгина қолмай, ўзининг бир қатор намунавий ўрнакларини таклиф этмоқда, уларни бошқа давлатлар синчиклаб ўрганиши лозим».Лорд Муҳаммад Илтоф Шайх
«Мен Ўзбекистонга қизиқдим, унга мафтун бўлдим.
Бу воқеалар, ундаги шахсларга мафтун бўлдим.
Демократия? Сиз ёш давлатсиз. Сиёсат учун чорак аср нима деган гап? Аммо Биринчи Президент шарофати билан сизларда ўша ‘демократия’ бор.
Барчаси рисоладагидек деб бўлмайди. Дунёда сиёсати бекаму-кўст бўлган мамлакат, давлат йўқ, ҳамма жойда нуқсон бор, уларнинг устида ишлаш керак. Буни тушуниш керак.
‘Демократия’нинг шаклланиши ҳақида эса мен бир нарса айтмоқчи эдим: бу ниҳоя эмас. Бу ҳатто ниҳоянинг бошланиши эмас. Аммо бу, балки, бошланишнинг ниҳоясидир. Бу сўзлар менга эмас, Уинстон Черчиллга, бизнинг британиялик сиёсатчига тегишли. У мазкур сўзларни анча олдин, бошқа нарса ҳақида айтган эди, аммо бу уларнинг бугунги долзарблигини ўзгартирмайди».Оливье Фор
«Демократик жамият пайдо бўлиши учун демократлар керак. Уларни қаердан олиш керак? Бунинг учун таълимнини ривожлантириш лозим, бунинг учун база керак. Ўзбекистон етарли иш қилмоқда, лекин вақт ҳам керак.
Ўйлайманки, жаҳонда ‘ўзбек модели’ сифатида тан олинган социал-иқтисодий ва сиёсий тараққиёт модели ўтиш иқтисодиётига эга кўпгина давлатлар учун намуна бўлиши мумкин. Ўзбекистон буюк ва ажойиб мамлакат, бой тарих ва маданият соҳиби, у олдига қўйилган мақсад — замонавий, ривожланган демократик мамлакатлар қаторига кириш мақсади сари ишонч билан илдамламоқда. Ўзбекистон халқига бу йўлда, шу жумладан, ‘фаровонлик ва гуллаб-яшнаш йили’ вазифаларини бажариш доирасида муваффақиятлар тилайман».
Изоҳ (0)