Ер аҳолисининг сони 2016 йилда 7,43 миллиард кишига етди. Бу ўтган йилги 7,34 миллиарддан 1,1 фоизга ортиқдир. Бу ҳақда БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси ҳисоботида сўз юритилади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳисоботга кўра, дунё аҳолисининг 26 фоизга яқинини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.
Ҳужжатда, шунингдек, Ер аҳолисининг 24 ёшгача бўлган ёшларининг тахминан ярми гендер кўрсаткичи бўйича камситилишни (эркаклар фойдасига) бошдан кечириши таъкидланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)