АҚШнинг Техас штатидаги Даллас шаҳри суди Johnson & Johnson ҳамда унинг таркибига кирувчи, эндопротезлар ишлаб чиқарувчи DePuy Orthopaedics компаниясини сифатсиз протезлар туфайли соғлиғини йўқотган олти даъвогарга 1 миллиард доллар миқдорида товон пули тўлашга ҳукм қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Pinnacle тос-сон эндопротези дизайнида аниқланган нуқсон туфайли у фойдаланувчилар соғлиғига зиён келтириши таҳдиди мавжуд бўлган, аммо компания мижозларни бундан огоҳлантирмаган. Шу туфайли тўқималари ўлган ва суяклари емирилган калифорниялик мижозлар судга шикоят қилди.
Иккала компания ҳам суд ҳукмини апелляцияга беришини маълум қилди.
Техас федерал судига Johnson & Johnson ва DePuy Orthopaedics’га қарши эндопротезлар билан боғлиқ жами 8 мингдан ортиқ ариза келиб тушди.
Изоҳ (0)