Энг севимли байрамларимиздан бири – Янги йилга ҳам оз қолди. Шу сабабли, байрам дастурхони учун тайёрланадиган таомлардан ташқари, дастурхонни қандай тузашни ҳам ўйлашимизга тўғри келади.
Кетаётган йилнинг тугаши, сизда ҳам, меҳмонларда ҳам ёқимли хотира қолдириши учун байрам дастурхони юқори даражада ёрқин, чарақлаган, жонли ва қувноқ безатилиши лозим.
Янги 2017 йилнинг ёрқин тренди – дастурхонни табиий материаллар ёрдамида безаш. Табиий матоли дастурхон ва салфеткалардан фойдаланинг, майда-чуйда сифатида ўсимликлардан фойдаланинг ва хуллас, табиийликка урғу берувчи муҳит яратинг.
Дастурхоннинг оқ ёки қизил ранглисини танлаш мумкин, салфеткаларнинг эса кўзга ташланиб туриши учун, дастурхон рангидан бошқача ранглисини танлаган маъқул.
Янги йил дастурхони – ҳар хил катталикдаги ва турли ( масалан, қорбобо, қорқиз ва арча ўйинчоқлари каби) шаклдаги шамлардан фойдаланиш учун жуда қулай имконият.
Байрам дастурхонига байрамона руҳ бериш мақсадида, бошқача идишлар, масалан, катта барг шаклидаги ва қиш фаслига ёки янги йилга оид расмли ликоплар ишлатиш мумкин. Тропик мевалар дастурхон кўркига кўрк қўшади. Фақат гулли эмас, балки шаффоф идишлар ҳам ишлатиш мумкин. Ҳар қандай идишлар учун ҳам тилларанг овқатланиш анжомлари мос тушаверади.
Байрам дастурхонини сиз қандай безатасиз?
Изоҳ (0)