Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финалида зафар қучган «Локомотив» «олтин дубл» қайд этди. Мамлакат чемпионатининг 29-туридан кейин ўз тарихида илк бор чемпион бўлган «темирйўлчилар», кубок финалида Қаршининг «Насаф» клуби устидан зафар қучди.
Беллашувдаги ягона гол 2016 йилги мавсум тўпурари бўлган Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилди. Унинг киритилишида «Насаф» посбони Элдор Суюнов хатога йўл қўйди. Дарвозабон аввалига тўпни рақиб футболчисига ташлаб берган бўлса, кейинроқ уни қўлидан чиқариб юборди.
Бунга қадар ҳар икки клуб Ўзбекистон Кубогида бир мартадан зафар қучган бўлиб, финал беллашувларида «Бунёдкор»ни мағлуб этганди. Эндиликда «Локомотив» ҳисобида мамлакат кубоклари сони 2 тага етди.2016 йилги мавсум учун янги ишланган кубок
Қайд этиш керак, Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган финал ўйини Колумбияда ҳалокатга учраган «Шапекоэнсе» футбол клуби хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланди.
Ўзбекистон Кубоги Финал 30 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)