Сурия армияси кўнгиллилар кўмагида террорчиларнинг Алеппо шарқидаги энг йирик таянч нуқтаси бўлган Масокин-Ханано квартали устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Ҳукумат қўшинлари бир неча кундан буён «Жайш ал-Фатҳ» экстремистик гуруҳи қўлидаги квартални қамал қилиб келаётган эди. 21 ноябрь куни аскарлар биринчи мудофаа чизиғини ёриб ўтди, бугун, 26 ноябрь куни эса квартал бутунлай озод қилинди.
Ҳарбий хизматчиларнинг бир қисми квартални тозалаш учун қолдирилди, асосий қўшинлар эса кейинги стратегик пункт — Ҳайдария кварталига йўл олди.
Изоҳ (0)