Аксарият ҳайдовчилар йилнинг ёғингарчилик ёки қиш мавсумида ҳаво ҳарорати кескин тушиши натижасида автомобиль ойналари терлашидан кўп азият чекиши бор нарса, деб ёзди «Хабардор». Бунда нашр Adme.ru маълумотларига таяниб, мазкур ташвишдан халос бўлиш усули ҳақида ҳикоя қилди.
Бунинг учун асосан 3 та нарса керак бўлади:1. Пахтадан тикилган пайпоқ2. Нам сўрувчи маҳсулот (уни исталган зоодўкондан харид қилиш мумкин)3. Ёпишқоқ лента ўрами.
1. Пайпоқни юмалоқ ўрам ичидан ўтказасиз.
2. Пайпоқнинг ярмини нам сўрувчи маҳсулот билан тўлдирасиз.
3. Ўрамни олиб, пайпоқни яхшилаб боғлайсиз.
4. Автомашина салонидаги очиқ жойга қўйилган нам сўрувчи маҳсулот ҳаводаги намликни ўзига тортиб олади. Бу эса ойналар ўз шаффофлигини сақлашига ёрдам беради.
Изоҳ (0)