Россиядаги биринчи овқат банки — «Русь» озиқ-овқат жамғармаси «Болага тушлик совға қил» акциясини ўтказди. Унинг доирасида KFC тармоғи ресторанлари ташрифчилари овқат банкига 24 миллион рубль хайрия қилди. Бу пуллар кам таъминланган фарзандли оилаларга 2 миллион тушлик олиб беришга етади. Тушликлар Россиянинг турли ҳудудларидаги черковлар қошидаги емакхоналарда тарқатилади, деб хабар беради «ТАСС».
Акция KFC ресторанларида иккинчи марта ўтказилмоқда. Ўтган йилгига нисбатан озиқ-овқат банкига эҳсон қилган одамлар сони икки баробар кўп бўлди, дейилади хабарда.
Фуқаролар эҳсон қилган маблағ ҳисобидан ташкилот озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи харид қилиб, тўплам тушликлар шакллантиради. Ҳар ойда черковларнинг махсус ажратилган хоналарида кўнгиллилар ушбу маҳсулотларни тақсимлаб чиқади. Тўпламга макарон, маржумак, гуруч, сули ёрмаси, ловия, кунгабоқар ёғи, чой киради. Сўнг бундай маҳсулот тўпламлари ижтимоий хизматлар, черковлар ва хусусий жамғармалар орқали кам таъминланган оилаларга етказилади.
Изоҳ (0)