Евроиттифоқ Минск келишувлари тўлиқ бажарилгунга қадар Россияга қарши санкцияларни давом эттираверади. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биз Украинани ёлғиз қолдирмаймиз. Мамлакат расмийлари ва президент Порошенконинг ўта мураккаб шароитларда ислоҳотлар ўтказиш бўйича уринишларини қадрлаймиз. Евроиттифоқ Россияга нисбатан санкцияларни Минск келишувлари тўлиқ бажарилгунча сақлаб қолади», — дея таъкидлади Туск Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқ—Украина саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Европа кенгаши раиси Евроиттифоқ бундан кейин ҳам Украинанинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўришини маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)