Қозоғистонда Профессионал теннис уюшмаси (ATP) мусобақалари тақвимидан жой олган Challenger туркумидаги Capital Cup–2016 халқаро турнирида ўзбекистонлик Денис Истомин ва россиялик Михаил Елгин жуфтлик беллашувларида финалга чиқди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Биринчи рақамда сараланган мазкур жуфтлик ярим финалда хорватиялик Анте Павич ва Хитой Тайпейи вакили Ти Чен дуэти билан билан беллашди. Учрашувда тўлиқ устунлик қилган Денис ва Михаил 6:1, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
Денис Истомин ва Михаил Елгин тандеми бош соврин учун ўтказиладиган финал беллашувида мезбон теннисчилар – Темур Хабибулин ва Александр Недовесов билан рақобатлашади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)