Twitter микроблоги асосчиларидан бири ва компания раҳбари Жек Дорсининг аккаунти 22 ноябрь куни кечқурун вақтинчалик ёпиб қўйилди, деб ёзади «Интерфакс» The Verge’га таяниб.
Дорсининг ўзи аниқлик киритишича, унинг @jack аккаунти «ички хатолик» туфайли блокланиб қолган, унга тахминан 15 дақиқа давомида кириб бўлмаган. Техник носозлик айнан қандай содир бўлгани аниқлаштирилмаяпти.
Twitter аввалроқ экстремистик ва душманлик руҳидаги фикрларни тарғиб қилувчи фойдаланувчиларни блоклаб қўйишга шошмаслиги юзасидан кўп бора танқид қилинган эди. Шу туфайли ноябрда компания Американинг «альт-ўнглар» (альтернатив ўнглар) ҳаракати тарафдорларини фаол тарзда блоклашни бошлади. Хусусан, оқ ирқнинг устунлигини ёқлаб чиқувчи америкалик таниқли миллатчи Ричард Спенсернинг аккаунти ўчирилди.
Изоҳ (0)