Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг АҚШ термасига қарши (4:0) Америка Кубоги–2016 ярим финалида жарима зарбасидан киритган голи 2016 йилнинг энг чиройли голи номига даъвогарлик қилади. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
2016 йилнинг энг чиройли голи учун курашда Неймар, Хел Робсон-Кану, Саул Нигес, Марио Гаспар каби футболчиларни ҳам учратиш мумкин.
Маълумот учун, ФИФА 2009 йили йилнинг энг чиройли голи муаллифига бериладиган Ференц Пушкаш номли совринни таъсис этганди. Ғолиб номи онлайн-сўровнома орқали аниқланади.
2016 йилнинг энг чиройли гол муаллифини аниқлаш учун сўровнома 2 декабрга қадар давом этади. Ғолиб номи 2017 йилнинг 9 январь куни, ФИФАнинг ҳар йилги тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Изоҳ (0)