«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона»ҳужумчиси Лионель Мессини қўлга киритиш учун барча нарсага тайёр эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Хабар қилинишича, испаниялик мутахассис Мессининг хариди борасида «шаҳарликлар» спорт директори Чики Бегиристайн ва клубнинг ижрочи директори Ферран Сориано билан гаплашган. Гвардиола уларга Мессини сотиб олиш асосий вазифа эканини айтди. Мураббий ушбу масала яқин ойларда ҳал бўлишини хоҳламоқда.
Аввалроқ «Манчестер Сити» 29 ёшли футболчини сотиб олиш учун 230 миллион евро тўлашга тайёр экани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, «Манчестер Юнайтед» клуби ва унинг техник ҳомийси Adidas Месси «Барселона» билан келишув муддатини янгиламаслик учун унга 100 миллионевро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Маълумот учун, Лионель Мессининг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2018 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)