Спорт курашлари бўйича ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби 16 ёшли мисрлик Рим Магди автоҳалокатда вафот этди. Бу ҳақда Kingfut порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 19 ноябрь куни номаълум кимса машинада 16 ёшли қизни уриб кетди. Рим Магди спорт курашлари бўйича 1959 йилги жаҳон чемпиони – Магди Каборианинг қизи бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)