Перуда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида қатнашиш учун Лимага етиб келган Россия президенти Владимир Путинга свитер совға қилиш учун яқинлашишга уринган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда қўлга олинган аёл маҳаллий RPP радиостанцияси эфирида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Хулио Кастро номли аёлнинг маълум қилишича, у кийим ишлаб чиқарувчи кичик бизнеснинг соҳибаси ҳисобланади. Аёл Россия раҳбарига корхонаси томонидан чиқарилган свитерни совға қилишга ҳаракат қилганида хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Шундан кейин кўрсатма бериши учун полиция бўлимига етказилган.
Кастронинг сўзларига қараганда, аввалроқ ушбу саммит доирасида у Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг билан учрашишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)