Россиянинг Швейцариядаги элчихонаси Ташқи ишлар федерал департаментига ушбу мамлакат қирувчилари «Россия» махсус парвоз отрядининг Москвадан Перуга йўл олган Ил-96 самолётига яқин келгани юзасидан нота жўнатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Қирувчиларнинг Россия самолётига яқинлашуви муносабати билан Швейцария ташқи ишлар департаментига таажжуб билдирилган ва буни изоҳлаш сўралган нота юборилди. Чунки парвозга рухсат олдиндан олинганди», — таъкидлади элчихона матбуот хизмати вакили.
«Россия» махсус парвоз отрядининг Перу пойтахти Лимага, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига йўл олган Ил-96 самолёти Швейцария ҳаво ҳудудида ушбу давлат ҲҲК қирувчилари томонидан кутиб олинган ва Франция чегарасигача кузатиб борилганди. Самолёт йўловчилари орасида Россия президенти Владимир Путиннинг делегацияси аъзолари, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва журналистлар бўлган.
Изоҳ (0)