Ироқ ҳукумат кучлари яқин орада Мосул шаҳрини жанубий йўналишдан ишғол қилишни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат полицияси қўмондони Раид Шокир Жавдат маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Мосул аэропорти ва унинг ғарбидаги ал-Газланий ҳарбий лагерини ишғол қилишга киришиш ҳамда шаҳар марказига ҳаракатланишни давом эттириш юзасидан кўрсатмани кутмоқдамиз», — дея таъкидлади Раид Жавдат.
Генералга кўра, полиция отрядлари зирҳли танк қисмлари кўмагида шаҳарнинг жанубий чеккаларини ИШИД жангариларидан тўлиқ озод этишга муваффақ бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)