Эрон яқин бир неча кун ичида мамлакатдан 11 тоннага яқин оғир сувни чиқариб кетмоқчи, деб ёзади «ТАСС» The Wall Street Journal’га таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, оғир сув (D2О — водороднинг изотопи дейтерийнинг кислород билан бирикмаси, у ядро реакторларида нейтронлар тезлигини сусайтиришда қўлланилади) халқаро бозорда сотиш учун Уммонга келтирилади. Айни пайтда у Эрондаги портлардан бирида турибди. У чиқариб кетилгач, мамлакатдаги оғир сув захиралари рухсат этилган ҳажм — 120 тоннагача камаяди.
17 ноябрь, пайшанба куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Юкия Амано агентликнинг бошқарувчилар кенгашида Эронни Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасидаги ўз мажбуриятларини бажаришга бўлган ишончни поймол қилмаслик учун оғир сув бўйича чекловдан ошмасликка чақирган эди.
16 январь куни бошланган ядро келишувини амалга ошириш доирасида Эрон ўзидаги ортиқча оғир сувни халқаро бозорда сотишга мажбур.
Изоҳ (0)