Россиянинг «Матч ТВ» телеканали Испания чемпионати учрашувларини яна намойиш эта бошлаши ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ телеканал Испания Ла Лигаси намойишларини 3 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Барселона» — «Реал» учрашувидан бошлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
«Қатор нашрларда ‘Матч ТВ’ Испания чемпионатини трансляция қилиши ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва телетомошабинларга етказилган нотўғри маълумот ҳисобланади. ‘Матч ТВ’ ҳар қандай молиявий харажатни яхшилаб ўрганади. Бу борада айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Учрашувларни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича икки томонлама келишувга эришсак, барча ОАВга хабар берамиз», – дейилади «Матч ТВ» хабарида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)