Футбол бўйича Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионига айлангач, Олий Лига 29-туридан кейин жамоа футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг тафсилотлари ва видеолавҳаси «Championat.asia» томонидан тақдим этилди.
Тақдирлаш маросимидан кейин Ўзбекистон темир йўллари АЖ раиси Ачилбой Раматов футболчиларнинг ечиниш хонасига ташриф буюриб, бу чемпионлик охиргиси эмаслигини, келажакда Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучиш кераклигини қайд этди.
Изоҳ (0)