Москва шимолида 50 ёшли тадбиркор отиб кетилди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
Меклернинг ўқотар қурол билан етказилган кўплаб жароҳатлари бўлган танаси Москвадаги бизнес-марказлардан бирининг машиналар тўхташ жойидан топилган.
Номаълум шахс тадбиркорга қарата бир неча марта ўқ узган, сўнг воқеа жойидан қочиб қолган.
Жиноят жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда. Қотиллик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)