19 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» прогнозларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
21 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати кечки соатларда Цельсий бўйича -2... -7 даражага, кундузи эса -2... +3 даража бўлади.
Шунингдек, 19–21 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қор ёки ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17–22 метр/секундгача бўлади.
Шу кўрсаткичларга яқин ҳаво ҳарорати 27 ноябрга қадар сақланиб қолиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)