Хитойда автомобиль йўлини кесиб ўтаётган «ўрдаклар армияси» тирбандлик келтириб чиқарди. Тирбандликда қолиб кетган ҳайдовчилардан бирининг ўрдаклар йўлни кесиб ўтаётган ҳолатини тасвирга олган видеоси YouTube’га жойланди.
Видеонинг изоҳига 20 минг ўрдак йўлни кесиб ўтаётгани ёзилган. Аммо паррандаларнинг сонини ким ҳисоблаб чиққани номаълум.
Қайд этиш жоиз, ўрдаклар айнан пиёдалар учун мўлжаллаган йўлакчадан йўлни кесиб ўтган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)