International SOS ва Control Risks компаниялари мутахассислари 2017 йилда туристлар учун энг хавфли бўладиган мамлакатлар рейтингини тузди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Энг нобоп мамлакатлар орасида Сомали, Сурия, Афғонистон ва бошқалар бор. Украина рўйхатда хавф даражаси ўртача бўлган давлат сифатида келтирилган.
Экспертлар, шунингдек, интерактив харитани яратди, унда мамлакатлар хавф даражасига қараб, турли ранглар билан ажратилган. Энг хавфли мамлакатлар Ливия, Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Сомали, Сурия, Яман, Афғонистон ва бошқалар бўлди.
Улардан қуйироқда Чад, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Сахарадаги Ливия чўли жойлашди.
Украина, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Бразилия ўртача хавф даражасига эга мамлакатлар деб топилди.
Энг хавфсиз мамлакатлар сифатида эса Франция, Испания, Италия, Польша, Канада ва АҚШ қайд этилди.
Изоҳ (0)