АҚШ президенти Барак Обама 15 ноябрь, сешанба куни Греция бош вазири Алексис Ципрас билан матбуот анжуманида улар Евроиттифоқ томонидан Украинадаги инқироз туфайли Россияга нисбатан киритилган санкцияларни «сақлаб қолишнинг муҳимлиги»ни муҳокама қилганини айтди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз, шунингдек, разведка маълумотлари билан айирбошлаш заруриятини муҳокама қилдик, бу террорчилик ҳужумларининг олдини олишга ёрдам беради. Санкциялар, жумладан, Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкциялари у ўзининг Минск келишувлари бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармагунича сақлаб қолиниши муҳим деб ҳисоблаймиз», — деди Обама.
Бундан ташқари, Америка етакчиси таъкидлашича, Греция ҳукумати мудофаа қобилиятини оширишга харажатларни кўпайтирган, НАТОга аъзо мамлакатларнинг ҳаммаси ҳам бунга журъат қилмаган. «Греция буни ҳатто ўз иқтисодиёти учун энг мураккаб бўлган вақтда амалга оширди», — дея қайд этди Обама.
Изоҳ (0)